Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, шаръан мукаллаф одамгина, яъни балоғатга етган, ақли расо, ўз ихтиёри билан иш қилган одамгина жазога тортилади. Гўдак ё жинни жазоланмайди. Чунки Пайғамбар с.а.в.:


«رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاثٍ: عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ, وَعَنِ الصَِّبيِّ حَتَّى يَبْلُغَ, وَعَنِ الْمَجْنُونِ حَتَّى يَفِيْقَ»
«Қалам уч тоифадан кўтарилгандир: Уйқудаги одамдан уйғонгунига қадар; гўдакдан вояга етгунига қадар; жиннидан ақлини топгунига қадар», деганлар. Бу ҳадис гўдак ва жиннининг жазоланмаслигига очиқ ҳужжатдир. Вояга етмаган болаларни ёшларни ўнглаш номи билан ўзларига хос қамоқхоналарга қамаш мумкин эмас. Чунки бунга далил йўқ. Зиддига эса мазкур ҳадис далилдир. Ҳадисдаги «қалам кўтарилди», дегани жазоланмайди, деганидир. Норасида бола жиноят содир этса, жавобгарлик валийсининг гарданига тушади. Жиноятнинг содир этилиши валийсининг масъулиятсизлигидан келиб чиққан бўлса, унинг ўзи жазоланади. Бундай бўлмаса, жазоланмайди. Боланинг ўзи ҳеч қанақасига жазоланмайди. Жинни ҳам жазоланмайди. Ҳадис ҳар иккисига бир хил далолат қилади. Ўз хоҳишисиз маст қилинган одам ҳам жазоланмайди. Унинг ҳукми жиннининг ҳукми кабидир.
Мажбур қилинганнинг иши кўриб чиқилади. Агар қаттиқ мажбур қилинган бўлса, ноилож қолса, яъни аниқ ўлим билан қўрқитилса, у ҳам жазоланмайди. Чунки Пайғамбар с.а.в.:


«رُفِعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأُ وَالنِّسْيَانُ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ»
«Умматимдан хато, унутиш жавобгарлиги ва қилишга мажбур этилган иш(нинг жавобгарлиги) кўтарилгандир», деганлар. Аммо ишдан ҳайдаш, қамаш каби қўрқитишлар жазони бекор қилувчи мажбурлаш ҳисобланмайди. Ноилож қолдирадиган мажбурлашгина инобатга олинади.


Энди жазони бекор қилиш хусусида. Кимки жонини, молини, шаънини ҳимоя қиламан, деб жиноят содир этса, жазо бекор қилинади. Зеро, мудофаа жиноят содир этишнинг шаръий оқловчисидир. У ҳатто қотиллик жиноятини ҳам оқлайди. Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

 

216-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222